Линклар

Эронликлар парламент сайловида овоз бермоқда


Эроннинг Олий руҳонийси Оятулло Али Хоманаий сайловда овоз бермоқда, Теҳрон, 2012 йил 2 март.

Эроннинг Олий руҳонийси Оятулло Али Хоманаий сайловда овоз бермоқда, Теҳрон, 2012 йил 2 март.

2 март кунги сайловда парламентдаги 290 та ўрин учун 3 минг 400 номзод кураш олиб бормоқда.

Ислоҳотчиларнинг аксари сайловга бойкот эълон қилган.

Овоз беришда кўп одам қатнашишини башорат қилган Эроннинг Олий руҳонийси Оятулло Али Хоманаий буни Ғарб давлатлари “юзига тортилган яна бир тарсаки” дея атади.

Таҳлилчилар Хоманаийга иттифоқчи бўлган номзодлар сайловда муваффақиятли иштирок этишини таҳмин қилмоқда.

Эрон Олий руҳонийси тарафдорлари президент Маҳмуд Аҳмадийнажод ва унинг ҳукуматини мамлакат иқтисодиётини ривожлантира олмагани учун кескин танқид қилган.

Эрондаги парламент сайловида 48 миллион одам овоз бериш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG