Линклар

Чехиянинг “Pragoimex a.s.” ширкати ишлаб чиқарган иккита замонавий трамвай 21 мартда нишонланадиган “Наврўз” байрамигача Тошкентга етиб келади.

Бу ҳақда Тошкентдаги Чехия Республикаси элчихонаси маълум қилди.

“Vario LF” русумидаги дастлабки иккита трамвай вагони ўтган йил август ойида Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида Тошкентга келтирилган.

Ўртача 140 йўловчига мўлжалланган янги трамвайлар ҳозир пойтахтдаги 9 ва 13 маршрут бўйича ҳаракатланмоқда.

"Тошшаҳартрансхизмат” бирлашмаси 2010 йил бошида Чехиянинг “Pragoimex a.s.” ширкатидан 19,8 миллион АҚШ долларига 20 та трамвай вагони сотиб олиш ҳақида шартнома имзолаган.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиëт жамғармаси ажратган 10 йиллик кредит ҳисобига амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG