Линклар

Қозоғистон ғарбидаги Атирау шаҳрида терроризмга алоқадорликда айбланган 47 шахснинг жазога тортилиши кутилмоқда.

Бош прокуратура расмийси Лаззат Нурмағамбетова жума куни Атирау шаҳрида журналистларга гумон қилинаётганларнинг ҳаммаси эркаклар экани ва уларга террорчи гуруҳ ташкил қилганлик ҳамда шаҳарда портлашлар содир этганликда айбланаётганини маълум қилди.

Ўтган йил октябрида Атирау шаҳрида иккита портлаш рўй бергани оқибатида худкуш экани тахмин қилинган бир шахс ўлган.

Портлаш учун масъулиятни Афғонистон-Покистон чегарасида фаолият юритаётгани айтиладиган “Жунд ал-Ҳилафа” жанггари гуруҳи ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG