Линклар

logo-print
Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг озиқ-овқат ва бошқа зарурий махсулотлар ортилган юк машиналари карвони Сурия ҳукумати кучлари қуршовга олган Ҳомс шаҳрига етиб борди.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимига қарши қуролли кураш олиб бораётган исёнчилар уч ҳафтадан бери назорат қилаётган Баба Амр туманидан пайшанба куни чекинганини эълон қилганидан сўнг халқаро ташкилот юклари шаҳарга етиб борган.

БМТ Сурия ҳукумати кучлари Ҳомс шаҳрида қуршовдаги исёнчиларни қатл этаётгани ҳақидаги хабарлардан “ташвиш” билдирди. БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Нави Пиллай исёнчилар ўлдирилаётгани ҳақида суриялик фаоллар йўллаган хабарларни расмийлар дарҳол тасдиқлай олмаслигини айтди.

Айни пайтда, Франция ҳукумати Дамашқдаги ўз элчихонасини ёпишга қарор қилди.

Франция Президенти Николя Саркози Сурия режими қатағонларини “шармандалик” дея атади.
XS
SM
MD
LG