Линклар

Футбол уюшмалари халқаро федерацияси - ФИФА 2014 йилда Бразилияда бўладиган Жаҳон чемпионатининг Осиё саралаш мусобақасида Баҳрайн ва Индонезия ўртасидаги ўйин бўйича текширув ўтказишга қарор қилди.

Кейинги босқич саралаш ўйинларига йўлланма олиш учун Баҳрайн жамоаси Индонезия термасини тўққизта тўп фарқи билан ютиши керак эди.

29 феврал кунги учрашувда Баҳрайн Индонезия жамоасини 10:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шунга қарамай, кейинги босқичга Баҳрайн эмас Қатар жамоаси йўлланма олди.

2 март куни Осиё футбол федерацияси Баҳрайн-Индонезия ўйини бўйича текширув ўтказиш ҳақидаги ФИФА қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

29 феврал куни Ўзбекистон терма жамоаси Нагоя шаҳрида Япония терма жамоасини 1-0 ҳисобида енгди.

16 очко тўплаган Ўзбекистон жамоаси ўз гуруҳида биринчиликни сақлаб қолган ҳолда саралаш босқичининг сўнгги даврасига йўлланма олди.
XS
SM
MD
LG