Линклар

logo-print

Россия Қирғизистонга $ 15 миллион тўлади


Қант ҳаво базасидан парвоз қилган Россиянинг жанговор учқичлари.

Қант ҳаво базасидан парвоз қилган Россиянинг жанговор учқичлари.

Россия Қирғизистондаги ҳарбий база ижараси учун Қирғизистонга 15 миллион доллар тўлади.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевнинг 23 – 25 феврал кунлари Москвага сафари чоғида Россия Президенти Дмитрий Медведев билан икки томонни қизиқтирган масалалар, жумладан ҳарбий база ижараси ҳам муҳокама қилинган.

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Атамбаев Медведевга Россия Қант ҳарбий базасининг ижара ҳақи тўрт йилдан бери тўламаганини айтган.

Россия раҳбари қарзни ўн кун ичида тўлашга кўрсатма берган.

Маълумотларга кўра, Россиянинг Қантдаги базасига Россиянинг 500га яқин ҳарбийси жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG