Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Суриядаги вазият хусусида ташвиш билдирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Суриядаги вазият, жумладан, Ҳомс шаҳрида одамлар ҳукумат кучлари томонидан ўзбошимчалик билан қатл қилинаётгани, қамоққа ташлаётгани ва қийноққа солаётгани ҳақида олинаётган хабарлар юзасидан хавотир билдирди.

193 мамлакат аъзо бўлган Бош Ассамблея йиғилишида сўзлаган Бан Ки Мун Сурия ҳукумати ўз халқини ҳимоя қила олмаганини таъкидлади.

- Биз шу ҳафтада Сурияда кечаётган воқеаларни хавотир билан кузатдик. Биз мамлакат бўйлаб аҳоли зич жойлашган шаҳарлар тўплар ва танклардан ўққа тутилганини кўрдик.

Кеча Ҳомс шаҳрига кенг кўламли ҳужум уюштирилди. Тинч аҳоли катта талафот кўргани муқаррар. Бизга одамлар ўзбошимчалик билан қатл этилаётгани, қамоққа ташлаётгани ва қийноққа солинаётгани ҳақида хабарлар келишда давом этмоқда, - деди Бан Ки Мун.

БМТ Бош котибидан кейин сўзга чиққан Суриянинг БМТдаги элчиси Башар Жаафарий Бош Ассамблея аъзоларига ўз мамлакатига халқаро ҳамжамият томонидан кўрсатилаётган босим сиёсий асосга эга эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG