Линклар

АҚШнинг марказий минтақаларида бўронлар ва ўнлаб торнадо рўй бергани оқибатида камида 28 одам, жумладан, Индиана штатида 14 киши, Кентукки штатида 12 киши нобуд бўлди.

Таббий офат оқибатида ўнлаб одам жароҳатланди.

Хабарларга кўра, кучли бўрон Индиана жанубидаги икки минг аҳоли яшайдиган Марисвилл шаҳарчасини буткул вайрон қилган.

Айни минтақада жойлашган Хантсвилл шаҳри жиддий зарар кўрган.

Икки кун олдин АҚШнинг марказ-ғарбий ва жанубий ҳудудларида содир бўлган бўронлар оқибатида 13 киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG