Линклар

Сурияда тўқнашувлар давом этмоқда


Озод Сурия Армияси жангчиси, Ҳомс ш., 2012 йил 28 феврал.

Озод Сурия Армияси жангчиси, Ҳомс ш., 2012 йил 28 феврал.

Суриялик фаоллар Сурия ҳукумати кучлари Ҳомс шаҳри туманларини тўплардан ўққа тутишни давом эттираётганини хабар қилди.

Айни пайтда, Халқаро Қизил Хоч ташкилотига ҳарбий ҳаракатлар бораётган минтақага ёрдам юклари олиб киришга рухсат берилмади.

Хабарларга кўра, Халқаро ташкилотнинг озиқ-овқат ва бошқа зарурий юклар ортилган машиналар карвони Ҳомсга етиб келган пайтда тўхтатиб қолинган.

Суриялик фаоллар 3 март куни Туркияга чегарадош Идлиб вилоятида Сурия ҳукумати кучлари ва исёнчилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар содир бўлганини билдирди.

Тўқнашувлар пайтида қанча талафот кўрилгани ҳақида маълумот олинмади.
XS
SM
MD
LG