Линклар

Чуров: Президент сайловини 685 нафар халқаро кузатувчи кузатади


Россия Марказий сайлов комиссияси раиси В.Чуров.

Россия Марказий сайлов комиссияси раиси В.Чуров.

Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Владимир Чуров 4 март куни ўтказиладиган президент сайловини кузатиш учун 685 нафар халқаро кузатувчи рўйхатга олинганини маълум қилди.

Чуров буни Москвадаги хорижий элчихоналар дипломатлари билан учрашувда айтди.

Унга кўра, сайловолди тарғибот жараёни тинч ўтган.

Президентликка номзодлардан тушган аризалар асосан тарғибот жараёнида кузатилган ноқулайликлар ҳақида бўлган.

Оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот–ташвиқот олиб борилиши чеклангани тўғрисида бирорта номзод шикоят қилмаган.

Россия Коммуникация ва алоқа вазири Игор Шеголев президентлик сайлови жонли тарзда трансляция қилинадиган webvybory2012.ru сайтига 600 мингдан ортиқ интернетдан фойдаланувчи аъзо бўлгани ва сайловни кузатиш учун улар уч ярим миллионта жойни танлаб олганликларини айтди.

Шанба куни сайловларни видео орқали кузатиш тизимида сўнгги бор текширилди.

3 март Россияда сайловолди “жимклик куни” ҳисобланади ва ҳар қандай тарғибот тақиқланган.
XS
SM
MD
LG