Линклар

logo-print
Эрондаги оммавий ахборот воситалари 2 март куни ўтказилган парламент сайловида рўйхатга олинган 48 миллион сайловчидан 65 фоизи иштирок этганини хабар қилди.

Эрон Ички ишлар вазири Мустафо Муҳаммад Нажар давлат телевидениесига бу якуний натижа эмаслигини, сайлов варақаларини санаш давом этаётганини маълум қилди.

Нажар ҳозиргача 135 номзод парламентдан ўрин эгаллашга муваффақ бўлганини айтди.

Етакчилари уй қамоғида бўлган ислоҳотчилар сайловга бойкот эълон қилганига қарамай, Эроннинг Олий руҳонийси Оятулло Али Хоманаий сайловда кўп одам қатнашишини башорат қилган эди.

Эрон парламентидаги 290 та ўрин учун 3 минг 400 даъвогар ўз номзодини қўйган.
XS
SM
MD
LG