Линклар

Собиқ Покистон ИИ вазири худкуш ҳужумда омон қолди


Собиқ Покистон ИИ вазири О.Х.Шерпао (ч) ва афғон тинчлик музокарачиси П.С.Аҳмад, Исломобод, 2007 йил 11 март.

Собиқ Покистон ИИ вазири О.Х.Шерпао (ч) ва афғон тинчлик музокарачиси П.С.Аҳмад, Исломобод, 2007 йил 11 март.

Покистоннинг собиқ Ички ишлар вазири Офтоб Хон Шерпао шанба куни ўзига қарши уюштирилган худкуш ҳужумда омон қолди.

Худкуш шахс Шерпао кетаётган машина олдида ўзини портлатгани оқибатида собиқ вазирнинг бир нафар тан қўриқчиси ўлди, уч одам яраланди.

Шерпаога қарши ҳужум Пешавор шаҳри яқинидаги Чорсаддада амалга оширилди.

Офтоб Хон Шерпао собиқ президент Парвез Мушарраф даврида Покистондаги толибларга қарши олиб борилган амалиётларга бошчилик қилган.
XS
SM
MD
LG