Линклар

Россияликлар президент сайловида овоз бермоқда


Россия президенти лавозимига номзод М.Прохоров.

Россия президенти лавозимига номзод М.Прохоров.

Россия бўйлаб ташкил этилган 91 минг сайлов участкасининг ҳаммаси очилди.

Марказий сайлов комиссияси расмийларига кўра, ҳозирга қадар сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 46,15 фоизи овоз берган.

Михаил Прохоров президентликка даъвогар беш номзод ичида биринчи бўлиб Сибирнинг Красноярск ўлкасида овоз берди.

Прохоров рўйхатдан ўтган сайлов участкасида овоз бериш учун тўрт минг километр йўл босиб Москвадан Сибирга самолётда учиб борди.

Овоз берганидан сўнг яна Москвага қайтиб кетди.

Россиядаги президент сайловида Бош вазир Владимир Путин ишончли ғалаба қозонишини башорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG