Линклар

АҚШда ўтказиладиган президент сайловида Республикачилар партиясидан номзод бўлиш учун кураш олиб бораётган Митт Ромни Вашингтонда навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Шанба куни Ромни сайловчиларнинг 37 фоиз овозини олди.

Номзодликка даъвогар пенсилваниялик собиқ сенатор Рик Санторум ва техаслик конгрессмен Рон Пол 24 фоиздан овоз олдилар.

6 март куни 10та шататда бўладиган сайлов олдидан Ромни учун Вашингтонда ғалабага эришиш муҳим эди.

Агар сешанба кунги сайловда ҳам ғолиб чиқса, Митт Ромни ноябр ойида АҚШ президенти лавозими учун ўтказиладиган сайловда Барак Обама билан куч синашади.
XS
SM
MD
LG