Линклар

logo-print

Жамоатчилик сўрови натижасига кўра, 4 март кунги президентлик сайловида энг кўп овозни амалдаги Бош вазир Владимир Путин қозонган.


Москва вақти билан кечки соат 9 да Россия президентлигига ўтган сайловларда овоз бериш жараёни якунига етди.

Овоз бериш участкалари ёпилиши билан сайловнинг дастлабки натижаларига оид эълон қилинган жамаотчилик сўрови натижаларига кўра, беш номзод орасида амалдаги Бош вазир Владимир Путин етакчилик қилмоқда.

Унга сайловчиларнинг 59,3 фоизи овоз берган. Иккинчи ўринда эса КПРФ партияси етакчиси Геннадий Зюганов бормоқда. Унга 18,2 фоиз овоз берилган.

Россиялик миллиардер Михаил Прохоровга 9,6 фоиз, ЛДПР етакчиси Владимир Жириновскийга 7,4 фоиз, "Справедливая Россия" партияси етакчиси Сергей Мироновга эса 4,3 фоиз овоз берилган.

"Общественное мнение" жамғармаси томонидан ўтказилган жамоатчилик сўровида 800 га яқин сайлов участкасидаги 80 мингга яқин респондент иштирок этгани хабар қилинди.

Расмий натижаларнинг эса тез орада эълон қилиниш кутилмоқда.

Турмада овоз бериш қандай бўлди?


4 март кунги президентлик сайловда овоз бериш жараёнини кузатиш учун Озодлик мухбирлари Россия бўйлаб ишлаб турган 95 мингга яқин овоз бериш участкаларининг айримларида бўлиб, овоз бериш жараёнини кузатди.

Жумладан, Озодлик радиоси рус хизмати мухбири ана шу саволга жавоб топиш учун 4 март куни "Бутырка" номи билан танилган 2-сонли Тергов изоляторига борди.

Москвадаги "Бутырка" турмаси бир неча бино ва минглаб маҳбусларни ўз ичига олади. Қамоқхона ходимлари агар хоҳлашса, бу ерда овоз беришлари мумкин. Улар учун асосий бинода овоз бериш жойи ташкил қилинди.

Яна учта кўчма қутилар қамоқхонанинг бир биносидан наригисига кўчирилди. Овоз бериш камера бўйича амалга оширилди. Битта камерадан маҳбуслар чиқди, овоз берди, қайтиб камерага кирди ва фақатгина шундан кейин навбатдаги камера очилди. Бу ерда "Карусель" бўлиши мумкин эмас.

Полиция ходимлари "карусель"чими?

Бир неча соат олдин полиция ходимларини сайлов участкаси биносига автобусларда олиб келишди.

Улардан бир қанчаси иккинчи марта овоз беришга ҳаракат қилди, деди сайловда кузатувчи бўлиб қатнашган Москва Давлат халқаро алоқалар институти Халқаро ҳуқуқ факултети талабаси Андрей Райский.

- 12.20да "ОМОН"чиларнинг биринчи гуруҳи кирди ва икки ярим соатдан ортиқ вақт давомида 300дан ортиқ киши овоз берди. Биринчи гуруҳ овоз беришни тугатганидан кейин мен уларни чиқишда суратга олдим ва автобусни қидиришга тушдим. Бешта автобусни Тверь кўчасидан Старопименовский переулок кўчасига бурилиш жойида кўрдим. Уларни участкага бўлиб-бўлиб жўнатишди, деди Андресй Райский.

Россия МСК: сайловчилар фаоллиги юқори

Россияда бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги сайловчилар фаоллиги олдинги сайловларга қараганда анча юқори бўлгани айтилди.

Бу ҳақда Россия Марказий сайлов комиссиясининг раис ўринбосари Леонид Ивлев билдирди.

МСК маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 12 га қадар сайловчиларнинг 15 фоиздан кўпроғи овоз бериб бўлган.



4 март куни ўтказилган президентлик сайловларини партиялар, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячиларидан иборат маҳаллий кузатувчилардан ташқари 600 чоғли халқаро кузатувчи ҳам кузатди.

Шунингдек¸ бугун Москвада полиция ҳам бўладиган эҳтимолий акцияларнинг олдини олиш мақсадида шай ҳолга келтирилди.

"Эхо Москвы" радиоси радиоси хабарига кўра, хавфсизлик кучлари Москванинг марказий майдонларига ташланган.



Кузатувчилар ва ҳуқуқ фаоллари айрим жойларда қонунбузарликларга йўл қўйилгани, шу жумладан, одамлар оммавий равишда сайлов участкаларига ташилгани, бир гуруҳ кишиларнинг бир неча бор овоз бергани (“карусель”) ҳақида хабар қилдилар.

Хусусан, Забайкалск ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази ходимлари корхона ишчилари ва ҳарбийлар сайлов участкаларига уюшган ҳолда ташилаётганини пайқаб қолганлар. “ГОЛОС” сайловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ассоциацияси вакиллари эса Подмосковьеда қонунбузарликларга йўл қўйилаётганини хабар қилганлар.

Озодлик радиоси рус хизмати мухбирининг хабар қилишича, Россия Федерацияси коммунистик партияси вакиллари бир неча маротаба овоз бергани гумон қилинган бир автобус одамни тутиб олганлар. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда, хусусан, “Твиттер”да сиёсатчилар ва фуқаролик жамияти фаолларининг сайловлардаги қонунбузарликлар ҳақида хабарлари давомли равишда чиқиб турди.

Ивановолик Света Болотнаяда

Болотная майдонида Орëл, Ивановa, Кострома ва бошқа минтақалардан келган президентликка номзодлардан бирининг тарафдорлари йиғилди. Уларнинг сўзларига кўра, кечқурун улар ўз номзодини қўллаб акция ўтказишади.

Уларнинг орасида "Наши" ҳаракатининг ивановалик фаоли Светлана Курицина ҳам бор. У ўзининг интернетдаги ролиги билан машҳур.

Карусель

Москвадаги сайлов участкаларидан бирида президентликка номзод Михаил Прохоров номидан кузатувчи бўлиб қатнашганини билдирган Сергейнинг сўзларига кўра, сайлов участкасига 11-12ларга яқин оммавий тарзда овоз берувчилар келишган.



Россия президенти лавозимига амалдаги Бош вазир Владимир Путин, "Справедливая Россия" етакчиси Сергей Миронов, Коммунистик партия раҳбари Геннадий Зюганов, Либерал-демократлар лидери Владимир Жириновский ва миллиардер Михаил Прохоровлар даъвогарлик қилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG