Линклар

Тошкентдаги Россия элчихонасининг пресс атташеси Сергей Ткаченко Озодлик билан суҳбатда Россия фуқаролари президент сайловида фаол қатнашганини айтди.

Сергей Ткаченко 4 март Тошкент вақти билан соат 14 га қадар Ўзбекистонда яшаётган бир мингдан зиёд россиялик сайловда овоз берганини билдирди.

Унга кўра, сайлов жараёнини кузатиш учун мухолифатдаги Россия коммунистик партияси ҳамда Яблоко партияси вакили Тошкентга келган.

Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида яшаётган Россия фуқаролари 19 феврал куни Зарафшон, Навоий ва Самарқанд шаҳарларида, 25 феврал куни Фарғона ва 26 феврал куни Андижон, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларида Россия элчихонаси ташкил қилган сайлов участкаларида овоз бердилар.
XS
SM
MD
LG