Линклар

logo-print
Қирғизистон жанубидаги Ўшда шаҳар кенгаши депутатлигига сайлов бўлиб ўтмоқда.

4 март кунги сайловда еттита сиёсий партиядан 600 номзод иштирок этмоқда.

Сайловда ғолиб чиққан партия вакили Ўш шаҳри мэри лавозимига сайланади.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Қиличбек Жолдошев ҳуқуқ-тартибот органлари 2 мартдан бери кучайтирилган тартибда ишлаётганини маълум қилган.

Унга кўра, сайлов пайтида хавфсизликни таъминлаш учун 900 милиционер ва 600 нафар халқ дружиначилари жалб қилинган.

Ўш шаҳрига киришда еттита блок-пост ўрнатилган.

Мухолифат адолатли сайловлар ўтказиш талбаи билан пайшанба куни Ўшда намойиш ўтказди.
XS
SM
MD
LG