Линклар

Полша жанубида икки поезд тўқнашиб кетгани оқибатида 15 одам нобуд бўлди, 54 киши жароҳатланди.

4 март куни эрталаб воқеа жойига етиб борган Полша Бош вазири Доналд Туск шанба куни кечқурун рўй берган воқеани “мамлакат тарихидаги энг мудҳиш поезд ҳалокати” деб атади.

Хабарларга кўра, жароҳатланган одамлардан ярмининг аҳволи оғир.

Йўловчилар орасида хорижликлар, жумладан, Украина, Испания ва Франция фуқаролари ҳам бор.

Ҳалокат пайтида хорижликлар нобуд бўлмагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG