Линклар

logo-print
Эрондаги ўтказилган парламент сайловида президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг консерватор рақиблари анча олдинда бормоқда.

Ҳозирга қадар сайлов варақалирининг 90 фоизи санаб бўлинган.

Норасмий хабарларга кўра, Эрон Олий руҳонийси Оятулло Али Хоманаий тарафдорлари 290 ўринли парламентдаги ўринларнинг учдан икки қисмидан кўпини эгаллаган.

Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳди Каррубий каби етакчилари бир йилдан ортиқ вақтдан бери уй қамоғида сақланаётган ислоҳотчилар 2 март кунги сайловга бойкот эълон қилди.

Эрондаги сайлов натижалари мамлакат ташқи сиёсати, жумладан, Эроннинг ядровий дастури борасидаги тортишувларга жиддий таъсир этмаслиги айтилмоқда.

Сайловнинг якуний натижаси душанба кунига қадар эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG