Линклар

Сурия ҳукумати қўшинлари Қизил Хоч ва Суриянинг Араб Қизил Хоч ташкилоти вакилларига Ҳомс шаҳрининг Баба Амр туманига инсонпарварлик юклари олиб киришга рухсат бермади.

Буни Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси маълум қилди.

Сурия ҳукумати қўшинлари уч ҳафтадан ортиқ қуршовда қолган Баба Амрни ишғол қилганидан кейин Халқаро Қизил Хоч вакиллари 2 март куни минтақага киришига рухсат берилишини маълум қилган эди.

Бироқ армия расмийлари Баба Амр миналардан тозаланганидан кейин халқаро ёрдам гуруҳлари минтақага кириши учун рухсат берилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG