Линклар

Қирғизистон жанубидаги Ўшда шаҳар кенгаши депутатлигига ўтказилган сайловда овоз бериш тугади. Ҳозир сайловда берилган овозлар саналяпти.

4 март кунги сайловда шаҳар кенгашидаги 45та ўрин учун еттита сиёсий партиядан қарийб 700 номзод кураш олиб борди.

Сайлов комиссияси расмийлари овоз беришда жиддий камчиликлар кузатилмаганини маълум қилди.

Комиссия расмийларига кўра, маҳаллий вақт билан 18:00 га қадар рўйхатга олинган сайловчиларнинг 69 фоизи овоз берган.

Сайловда ғолиб чиққан партия вакили Ўш шаҳри мэри лавозимига сайланади.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Қиличбек Жолдошевга кўра, сайлов пайтида хавфсизликни таъминлаш учун 900 милиционер ва 600 нафар халқ дружиначилари жалб қилинган.

Ўш шаҳрига киришда еттита блок-пост ўрнатилган.

Мухолифат адолатли сайловлар ўтказиш талаби билан пайшанба куни Ўшда намойиш ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG