Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:50

Россия мухолифат етакчилари огоҳлантирилди


Russia -- Boris Nemtsov, political schrovetide (carnival), maslenitsa on Revolution square against dishonest elections and Putin, Moscow, 26Feb2012
Russia -- Boris Nemtsov, political schrovetide (carnival), maslenitsa on Revolution square against dishonest elections and Putin, Moscow, 26Feb2012
Россиядаги мухолифат арбоблари Борис Немцов, Сергея Удальцов, Алексей Навальний ва Илью Яшин душанба куни Москва шаҳар ички ишлар бошқармасига чақирилди.

Чақирув Пушкин майдонида душанба куни ўтиши режаланган митинг билан боғлиқ.

Озодликка маълум бўлишича¸Пушкин майдонидаги митинг, изнсиз намойишга айланмаслиги юзасидан Россия Ички ишлар вазири муовини Александр Горовой мухолифат етакчиларини огоҳлантирган.

Пушкин майдонидаги мухолифат митингига 18 минг киши қатнааиш истагини интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали билдирган.

Мухолифат Владимир Путиннинг сайловдаги ғалабасини тан олмаслигини билдириб¸ президентлик сайлови оммавий сохтагарчиликлар билан ўтганини таъкидламоқда.

Россияда 4 март куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида дастлабки маълумотга кўра¸ Владимир Путин сайловчиларнинг 65 фоиз овозини қозонган.
XS
SM
MD
LG