Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:17

Тошкентдаги йўл белгилари қуëшдан электр олади


Тошкентда қуëш энергияси билан ишловчи йўл белгилари ўрнатилди.

Тошкент шаҳар давлат автоназорат бошқармаси автоном ишлайдиган¸ қуëш нуридан электр оладиган мўъжаз тизимларни шаҳар кўчаларига ўрнатмоқда.

Бу тизимлар боис йўл белгилари шаҳар электр тармоғидан мустақил бўлди.

Ўзбекистонда муқобил энергия масаласи¸ углеводородлар таҳчил бўлган сайин долзарблашмоқда.

28 феврал куни Тошкентда Ўзбекистон Экологлар ҳаракати “Муқобил энергия манъбалари” мавзусида анжуман ўтказди.

Анжуман қатнашчилари Ўзбекистонда бир йилда 300 қуëшли кун бўлиши¸ қуëшдан энергия олиш учун ўта қулай ҳолат эканлигини таъкидлашди.

Айни пайтда қуëш энергиясидан Ўзбекистонда деярли фойдаланилмаëтгани анжуманда қайд қилинди.

Ўзбекистонда электр энергияси олишда 97 фоиз нафт ва газдан фойдаланилади. Қолган уч фоиз электр эса кўмир ва гидротизим ëрдамида олинади.
XS
SM
MD
LG