Линклар

logo-print

Полшада тўқнашган поезд ичидан ҳамма жасадлар чиқарилди


Полшада бир бири билан тўқнашиб ағдарилган поезд вагонлари ичидаги йўловчиларни қутқариш ниҳоясига етмоқда

Қутқарув ишлари якшанбадан душанбага ўтар кечаси ҳам давом этди.

Полша жанубида икки поезд тўқнашиб кетгани оқибатида 15 одам нобуд бўлди, 60 киши жароҳатланди.

Озодликка маълум бўлишича¸ тўқнашув пайтида тўрт вагон мутлақ вайрон бўлган.

4 март куни эрталаб воқеа жойига етиб борган Полша Бош вазири Доналд Туск шанба куни кечқурун рўй берган воқеани “мамлакат тарихидаги энг мудҳиш поезд ҳалокати” деб атади.

Бу ҳалокат кейинги 22 йилдан бери мисли кўрилмагани айтилмоқда.

Воқеа жойига келган Полша президенти Бронислав Коморовский қутқарув ишлари тугаганидан кейин мамлакатда мотам эълон қилинажагини билдирди.

Хабарларга кўра, жароҳатланган одамлардан ярмининг аҳволи оғир.

Йўловчилар орасида хорижликлар, жумладан, Украина, Испания ва Франция фуқаролари ҳам бор.

Ҳалокат пайтида хорижликлар нобуд бўлмагани айтилмоқда.

Варшава-Краков йўналишидаги иккита поезднинг бир бири билан тўқнашиб кетиши сабабларини прокуратура ва темир йўл ҳалокатлари бўйича ҳукумат комиссияси ўрганмоқда.
XS
SM
MD
LG