Линклар

Россия Марказий сайлов комиссияси Бош вазир Владимир Путинни расман президентлик сайлови ғолиби деб эълон қилди.

Комиссия раиси раиси Владимир Чуров якшанба кунги сайловда Путинга 63,75 фоиз овоз берилганини эълон қилди.

Сайловда берилган овозларнинг 99 фоизи санаб бўлинганидан сўнг берилган расмий маълумотларга кўра, бошқа номзодлар орасида иккинчи ўринни Коммунистик партия етакчиси Геннадий Зюганов олган. Унга 17,19 фоиз овоз берилган.

Россиялик миллиардер Михаил Прохоровга 7,82 фоиз, ЛДПР етакчиси Владимир Жириновскийга 6,23 фоиз, "Справедливая Россия" партияси етакчиси Сергей Мироновга эса 3,85 фоиз овоз берилган.

Россия пойтахтида берилган овозларнинг сарҳисоби ҳам айтилди. Уларга кўра, 47,22 фоиз овоз билан пойтахтда ҳам олдинда Владимир Путин бормоқда.

Ундан кейинги ўринда Прохоров турибди. Унга пойтахтликларнинг 20.21 ва Зюгановга эса 19.12 фоизи овоз берган.
XS
SM
MD
LG