Линклар

Бухорода янги масжид мунозарага сабаб бўлмоқда


Янги масжиднинг спорт масканига айлантирилиши айтилмоқда.

Янги масжиднинг спорт масканига айлантирилиши айтилмоқда.

Бухоро шаҳарининг кўп қаватли бинолар жойлашган маҳаллаларидан бирида қурилган масжид ён маҳалла аҳли орасида пайдо бўлган эътирозлар туфайли ишламаётгани айтилмоқда.

Бухоро шаҳрининг 6-микрорайонида қурилган янги масжид ишламаслиги маълум бўлди.

Бир неча йил давомида қурилиб, 2011 йилда тугатилган масжид айни кунда мусулмонларни қабул қилмаётир.

Масжид атрофидаги ахолининг айтишича, диний муассаса кўп каватли уйларнинг марказида жойлашган болалар майдончасида қурилган. Қуриб битказилганидан сўнг, саҳарда бомдод намозига айтилган азон одамларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Микрорайонда яшовчи ўзини таништиришни истамаган фуқароларнинг айтишича, улар масжид пойдевори қурилиши бошланганидан норозилик билдиришган.

"Масжиднинг азони бу атрофда яшовчи ёш болалиларга, қарияларга халақит берар эди. Бу ерда авлиё ўтган бўлмаса, масжидни четрокка қуриш керак эди",- дейди Бухоронинг 6-микрорайонида яшовчилардан бири.

Масжидга яқин манбалардан бирининг айтишича, янги масжид Бухорода таниқли имом Азизхўжа бошчилигида қурилган.

"6-микрорайонда аслида бирор масжид йўқ эди, бу микрорайонда фоҳишахоналар кўп. Шунинг олдини олиш мақсадида қурилган масжид эди", дея тушунтирди манба.

Айни кунда янги масжид нима сабабдан ишламаетганини расмийлар изоҳламаяпти.

Норасмий манбаларга кўра, масжид биноси спорт масканига айлантирилиши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG