Линклар

logo-print
Халқаро кузатувчилар Россиядаги президентлик сайлови Бош вазир Владимир Путин фойдасига мосланган ҳолда ўтди, деган хулосани билдирди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг сайловларни кузатиш бўйича қисқа муддатли мониторинг гуруҳи раҳбари Тонино Пикула душанба куни берган баёнотида шу хулосани эълон қилди.

"Бу сайловда ҳаққоний рақобат бўлмади", деди, жумладан, Пикула.

Шунингдек, халқаро кузатувчилар якшанба кунги сайловларда йўл қўйилгани айтилган қонунбузарликлар бўйича пухта суриштирувлар ўтказилишини ҳам сўради.

Россиядаги мустақил кузатувчилар гуруҳлари ҳам кўплаб қонунбузарликлар, жумладан, бир кишининг қайта овоз бериши ва овоз бериш варақаларининг сохталаштирилиши каби ҳолларни кузатганини айтмоқдалар.

Россия Марказий сайлов комиссияси 4 март кунги президентлик сайловида қарийб 64 фоиз овоз қозониб, Бош вазир Владимир Путин ғалабага эришганини расман эълон қилган.
XS
SM
MD
LG