Линклар

logo-print

Россия полицияси Владимир Путиннинг учинчи муддатга президент этиб сайланганига қарши мухолифат намойишини куч билан тарқатди.

Сўнгги хабарларга кўра, Москванинг Пушкин майдонида ўтказилган мухолифат намойишини куч билан тарқатиб юборган полиция, мухолифат етакчилари Алексей Навальний, Сергей Удальцов, Илья Яшин ва Евгения Чириковани ҳибсга олган.

Бугун Россия муҳолифати етакчилари Москва шаҳрининг Пушкин майдонида "Ҳалол сайловлар учун!" шиори остида намойиш ўтказди.

Намойиш Москва вақти билан кечки соат 7 да бошланди.



Пушкин майдони ОМОН ва полиция ходимлари томонидан ўраб олинди, осмонда намойишчилар узра вертолётлар айланиб турди.

Мухолифат етакчиларига кўра, намойишга 20 минг одам йиғилган. Намойишчилар бўлиб ўтган сайлов натижалари бекор қилинишини ва муддатсиз президентлик ва парламент сайловлари қайтадан ўтказилишини талаб қилди.



Пушкин майдонидаги мухолифатнинг навбатдаги йиғилиши 10 март куни ўтказилиши эълон қилинди.


Мухолифат етакчилари бирин кетин саҳнага чиқиб намойишчиларга мурожаат қилди.

Намойишни "Россия танлови" ҳаракатининг етакчиси Владимир Рижков очиб берди.

Рыжков: Уларнинг сайлови ёлғон. Биз ислоҳотларни талаб этамиз.

"Яблоко" партияси етакчиси Григорий Явлинский:

"Биз ўзимизнинг альтернативамизни яратишимиз керак. Бизнинг ўз лидерларимиз, ўз дастуримиз бор. Биз адолатли сайловлардан ғалаба қозонамиз."



Мухолифатдаги сиёсатчи Борис Немцов:

"Бу сайлов эмас, бу соҳта сайлов бўлди... карусельлар, нашистлар... Лидер йиғлади. Нашистлар армия билан ўраб олинган лидер йиғлади. Бунақа шароитда ғолиб одам йиғлаши мумкинми? Ғолиб афтидан қўрққан эди."



Миллиардер ва президентликка номзод Михаил Прохоров:

"Менга овоз берганларга минатдорман. Мен Озод давлат учун курашни давом эттираман. Мен янги партияни ташкил этаман. Биз ҳар бир одам ғурурланадиган давлатни қурамиз"



Шахматчи ва мухолифатчи Гарри Каспаров:

"Биз қўрқувимиз устидан ғалаба қозондик...Кеча Путин кўзидан кўз ёши эмас, балки ботокс оқди. Путинсиз Россия олға!"



Мухолифатчи - журналист Константин Крилов:

"Путин полицай президент. У зона ва Чеченистон президенти. Путин қаерга ҳоҳласа ўша ерга йўқолсин, унинг имкониятлари кўп. Чеченистонга зонага кетсин."



Мухолифат лидери: Алексей Навальний:

"Бу ерда ҳокимят Биз! Путин нефтни, газни очофатларча еб тугатяпти. Уларни биз тўхтатамиз...Ярим йилдан кейин Путин деган фамияни эшитган одам уч харфдан иборат сўзни эслайди. Биз кўчага чиқишдан чарчамаймиз. Биз кетмаймиз. Биз қўрқиб қочмаймиз!"

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG