Линклар

logo-print

Россия мухолифати муддатсиз намойиш чақириғи билан чиқди


Россия мухолифати етакчилари Сергей Удалцов (чапда) ва Иля Яшин.

Россия мухолифати етакчилари Сергей Удалцов (чапда) ва Иля Яшин.

Мухолифат ўз тарафдорларини Москванинг Пушкин майдонида 5 март оқшомидан муддатсиз намойишларни бошлашга чақирди.

5 март куни Россия мухолифати етакчилари Москва шаҳрининг Пушкин майдонида «Адолатли сайловлар учун!» шиори остида намойиш ўтказди.

Намойиш Москва вақти билан кечки соат 7 да бошланди.

Намойишларни мухолифат етакчиларидан Сергей Удалцов, Борис Немцов, Владимир Рижков, Сергей Пархоменко, Гарри Каспаровлар ташкил қилди.

Москвадаги Озодлик мухбири берган хабарга кўра, фаоллар ўз тарафдорларидан Россияда ўтказилган президентлик ва парламент сайловлари қайта ўтказилишига эришилмагунча намойишларни тўхтатмасликни сўраган.

5 март куни Пушкин майдони полиция ходимларининг кучайтирилган назорати остида қолгани, бу майдонга элтувчи катта кўчаларда автомобил ҳаракати тўхтатилгани айтилди.

Озодлик мухбири берган хабарга кўра, мухолифат етакчилари намойишларга 25-30 мингга яқин одам йиғилишини кутган эди. Аммо, намойишга келганлар сони 20 мингдан ошиқроқни ташкил қилди.

Қуйида мухбиримиз Умидбек билан намойишлар бошланишидан бироз олдин - 5 март куни Тошкент вақти билан кечки соат 7да қурилган суҳбатни тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG