Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:23

Мухолифатчи Иля Яшин 15 суткага қамалиши мумкин


Russia -- Opposition leader Ilya Yashin in a Moscow court,
Russia -- Opposition leader Ilya Yashin in a Moscow court,
Москванинг Пушкин майдонидаги аксилпутин митингидан кейин ҳибсга олиниб қўйиб юборилган мухолифатчи Иля Яшин 15 кунга қамалиш ҳавфи остида.

Душанба кечга бориб қўйиб юборилган Яшинга қарши “Полицияга бўйсунмаганлик” ҳақида баëннома тузилган.

Яшинга кўра¸ у билан бирга яна 19 киши ҳибсга олиниб "Войковский" Ички ишлар бўлимига олиб борилган.

Барча ҳибсга олинганлар маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида билдирилган.

Душанба кечга бориб митингдан кейин ҳибсга олинган мухолифат арбоблари Алексея Навальний ва Сергей Удальцовлар қўйиб юборилган.

5 март куни Россия мухолифати етакчилари Москва шаҳрининг Пушкин майдонида «Адолатли сайловлар учун!» шиори остида намойиш ўтказди.

Намойиш Москва вақти билан кечки соат 7 да бошланди ва кечки 10га бориб куч билан тарқатилди.

Намойишларни мухолифат етакчиларидан Сергей Удалцов, Борис Немцов, Владимир Рижков, Сергей Пархоменко, Гарри Каспаровлар ташкил қилди.

Норозилик тадбирлари Петербургдаги Исакиев майдонида ҳам ўтказилди.


Мухолифат Владимир Путиннинг сайловдаги ғалабасини тан олмаслигини билдириб¸ президентлик сайлови оммавий сохтагарчиликлар билан ўтганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG