Линклар

logo-print
Бразилия ҳукумати ФИФА Бош котиби Жером Валкнинг кечирим сўрагани ҳақида маълум қилди.

Бундан олдин Бразилия спорт вазири¸ ўз ҳукумати бундан буëн Валк билан ҳамкорлик қилмаслигини билдирган эди.

ФИФА раҳбаринининг 2014 йил футбол бўйича жаҳон чемпионатига Бразилиянинг ëмон тайëргарлик кўраëтгани ҳақидаги танқидий сўзлари бу эътироз сабаби сифатида кўрилди.

ФИФА раҳбари Валк Бразилияда янги стадионлар¸ отел ва транспорт тизимлари қуриш ишлари ўта суст бораëтганини айтиб¸ “Уларни кетига тепиб туриш керак” деган иборани ишлатган эди.

Бразилия ҳукуматига узр сўраб ëган мактубида Валк бу сўзларни айтганидан пушаймонлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG