Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:49

Полшадаги поезд ҳалокатида стрелкачи айбдор


Полшада бир бири билан тўқнашиб ағдарилган поезд ҳалокатига стрелкачи ўзи билмаган ҳолда сабабчи бўлганлиги эҳтимоли илгари сурилди.

Тахминга кўра темир йўл ишчиси стрелкани нотўғри бураган ва оқибатда икки поезд бир бири билан қаттиқ тезликда тўқнашган.
Агар темир йўл стрелкачисининг айби исботланса унга 8 йил қамоқ жазоси берилади.

Полша жанубида икки поезд тўқнашиб кетгани оқибатида 15 одам нобуд бўлди, 60 киши жароҳатланди.

Озодликка маълум бўлишича¸ тўқнашув пайтида тўрт вагон мутлақ вайрон бўлган.

4 март куни эрталаб воқеа жойига етиб борган Полша Бош вазири Доналд Туск шанба куни кечқурун рўй берган воқеани “мамлакат тарихидаги энг мудҳиш поезд ҳалокати” деб атади.

Варшава-Краков йўналишидаги иккита поезднинг бир бири билан тўқнашиб кетиши сабабларини прокуратура ва темир йўл ҳалокатлари бўйича ҳукумат комиссияси ўрганмоқда.
XS
SM
MD
LG