Линклар

Жасоратли аëл мукофоти қандаҳорлик аëлга берилади


Afghanistan - Two Afghan teachers look at photographs from the 'Tales from a Globalizing World' photo exhibition at the Ayesha Durani High School in Kabul, 08Apr2008

Afghanistan - Two Afghan teachers look at photographs from the 'Tales from a Globalizing World' photo exhibition at the Ayesha Durani High School in Kabul, 08Apr2008

АҚШ давлат департаментининг 2012 йилги"Жасоратли аёл" мукофоти Афғонистоннинг Қандаҳор вилоят кенгаши аъзоси Марям Дуроний ва Покистондан инсон ҳуқуқлар фаоли Шод Бегимга берилиши маълум қилинди.

Лауреатлар орасида Мянма Ливия ва Саудия арабистонидан вакиллар бор.

"Жасоратли аёл" мукофоти ҳар йили 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан АҚШ Давлат Департаменти томонидан топширилади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги бир неча халқаро мукофотлар совриндори Мўътабар Тожибоева "Жасоратли аёл" мукофотини 2009 йилда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва АҚШ Биринчи аёли Мишель Обама қўлидан олган эди.

Кейинроқ Мўътабар Тожибоева 2009 йилда АҚШ Давлат департаментидан олган "Жасоратли аёл" мукофотнинг Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаевага ҳам берилаётганига норозилик ўлароқ, ундан воз кечишини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG