Линклар

Россия мухолифатининг уч лидери суд қилинади


Санкт Петербург шаҳридаги намойиш қатнашчиси ушланган пайт. 2012 йил, 5 март.

Санкт Петербург шаҳридаги намойиш қатнашчиси ушланган пайт. 2012 йил, 5 март.

Россияда 4 март кунги президент сайловида Владимир Путин ғалаба қозонганига қарши душанба куни уюштирилган намойиш билан боғлиқ айбловлар бўйича мухолифатнинг уч етакчиси устидан бугун суд бўлиб ўтади.

Алексей Навалний, Сергей Удалцов ва Иля Яшин Москвада рухсат этилмаган намойиш пайтида қўлга олиниб, кейинроқ қўйиб юборилган.

Навалний ва Удалцовга қарши маъмурий жазо қўлланилиб ҳар бири икки минг рублгача жаримага тортилиши мумкин.

Намойиш ўтказиш ҳақидаги тартибни бузганликда айбланаётган Яшин эса 15 кунга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Россия полицияси 5 март куни Москвада 250 нафар, Санкт Петербург шаҳрида 300 нафар намойишчини ҳибсга олган.
XS
SM
MD
LG