Линклар

logo-print

Грузия президенти Озарбайжонга сафар қилмоқда


Грузия Президенти Михаил Саакашвили.

Грузия Президенти Михаил Саакашвили.

Бокуга икки кунлик ташрифи чоғида Михаил Саакашвили Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан нефт ва газ соҳасида ҳамкорлик масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Расмийларга кўра, музокара чоғида Озарбайжон газини Грузия ва Туркия орқали Европага экспорт қилиш муҳокама этилади.

Грузия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Нино Каландадзе журналистларга сўзлашувда ҳамкорлик ва минтақавий хавфсизлик, жумладан, Жанубий Кавказдаги можароларга барҳам бериш масаласи ҳам муҳокама этилишини билдирди.

Грузия президенти Озарбайжон Бош вазири Артур Расизода ва парламент раиси Октай Асадов билан ҳам учрашади.
XS
SM
MD
LG