Линклар

logo-print
Ливиянинг нефтга бой шарқий ҳудудида ярим-мухтор минтақа тузилди. Бу ҳақда йирик қабилалар оқсоқоллари, қуролли гуруҳлар қўмондонлари ва сиёсатчилар иштирокида Бенғози шаҳрида икки мингга яқин вакил қатнашган йиғилишда эълон қилинди.

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий режими ҳокимиятдан ағдарилганидан олти ой ўтиб, Бенғозида шундай қарор қабул қилинди.

6 март кунги тантанали маросим иштирокчилари Қаддафий даврида бу минтақани ажратиб қўйиш сиёсатига барҳам беришни ваъда қилдилар.

Делегатлар минтақани бошқаришга масъул бўлган янги Кенгаш аъзоларини тайинладилар.

Ярим-мухтор минтақа ҳудуди Ливия марказидаги Сирте шаҳридан Миср чегарасигача бўлган ҳудудни ўз ичига олади.

Пойтахт Триполидаги Ливиянинг Ўтиш даври миллий кенгаши мамлакат шарқида ярим-мухтор минтақа тузилиши Ливия парчаланишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб, унга қарши чиққан.
XS
SM
MD
LG