Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:08

Баҳс майдони: Путин ғалабасидан меҳнат муҳожири хурсандми?


Владимир Путин яна иқтидорга келгани Россиядаги меҳнат муҳожирларининг кейинги тақдирига қандай таъсир қилиши ҳақида "путинчи" ва "антипутинчи" ўзбек мардикорлари баҳслашади.

Россиядаги президентлик сайловида Владимир Путин ғолиб бўлди.

Кейинги олти йил у мамлакатни бошқаради. Россияга ҳар йили, мавсумига қараб, 3 миллиондан 7 миллионгача ўзбекистонлик меҳнат муҳожири боради.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россиядаги сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Уларнинг эркин ишлашига, ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига Путин ҳокимияти даврида бирор бир ижобий ҳолатга эришилдими?

Путиннинг яна президентлик курсисини эгаллаши меҳнат муҳожирлари ҳаётида бир ижобий ўзгариш ясайдими ёки аксинча?

Бугунги баҳс майдони қатнашчилари ана шу мавзуда баҳслашади. Путин сиёсати тарафдори, асли фарғоналик, 34 ёшли Муҳаммад Юсупов фикрича, Путиннинг марказий-осиёлик меҳнат муҳожирлари учун хизмати катта. Зеро, миллионлаб меҳнат муҳожирлари Россияда ишлаб нон топяпти.

Бироқ, Муҳаммаднинг оппоненти, 41 ёшли андижонлик Дилмурод Мирзаев бу фикрга қўшилмайди. Унга кўра, Путиннинг 12 йиллик иқтидори даврида ўзбекистонликлар ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлган тарзда қул сифатида ишламоқдалар.

Муҳаммад Юсупов: Путин Ўрта Осиёдан келган меҳнат муҳожирларига ёрдам берди. Агар 90-йилларда Россияга фақат савдогарлар келиб ишлаган бўлса, бугун жуда ҳам кўпайиб кетдик. Миллионлаб ўзбекистонликларнинг бола-чақасини Путин боқяпти...

Дилмурод Мирзаев: Путин ҳокимиятга келганидан сўнг, биринчи ўринда управляемый национализм( бошқариладиган миллатчилик-таҳр.) деган нарсани кучайтириб юборди. Кўп миллатчиларга шароит яратилдики, ҳамма проблемаларни меҳнат муҳожирларига тўнкаб, оддий халқни бизларга қарши қилиб қўйди...

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:47 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG