Линклар

logo-print

Собиқ Совет республикаларининг баъзиларида шахсга сиғиниш феномени йиллар давомида турмушнинг ажралмас қисми бўлиб қолаётгани Сталин вафоти кунида бу саволни ўртага ташлашимизга баҳона бўлди.

Иосиф Сталин вафот этганига 59 йил тўлди.

Сталинизмдан собиқ Совет Иттифоқи коммунистлари расман воз кечганига 56 йил бўлди.

Лекин расман воз кечганлари билан коммунистлар амалда сталинизмдан воз кечолмадилар ва Сталин лагерларида ўлган-ўлдирилган миллионлаб аристоннинг суяклари устига қурилган Совет давлати охир-оқибат парчаланиб битди.

Бу парчаланиш сталинизмдан батамом қутулишнинг тарихий имконияти эди.

Бу имкониятдан ўзбеклар фойдалана олдими?

Фойдалана олган бўлса, бунга қандай эришди?

Фойдалана олмаган бўлса, боиси нимада?

Шу ва шу каби бошқа саволлар атрофида ўтказилган Озодлик гурунгини тингланг.

Эшиттиришда таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Толиб Ёқубов ва педагог олим Абдулла Абдуқодир ўғли иштирок этади.

Гурунгни қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG