Линклар

6 март куни Ўзбекистонда Осиё чемпионлар лигаси доирасида ўтказилиши режалаштирилган иккита ўйиндан биттаси об-ҳаво ноқулайлиги туфайли бошқа кунга қолдирилди.


Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур ўйинлари доирасида 6 март куни Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган "Насаф"- "Ал Жазира" ўйини бошқа кунга қолдирилди.

Қаршидан олинган хабарга кўра, куннинг иккинчи ярмида кучли қор ёққач, ўйин икки марта ярим соатга кечиктирилган.

Бироқ қор тўхтамагач ўйин судялари футбол тўпини қизил рангга бўяшган ва бу ҳам фойда бермагач, ўйинни қолдиришга қарор қилинган.

Ўйин 7 март куни саоат 17:00 га қолдирилгани эълон қилинди.

"Насаф" жамоаси ўзбек футболи тарихида илк марта Осиё чемпионлар Кубогини қўлга киритган жамоа ҳисобланади.

Қаршида ўйин қолдирилган куни Тошкентда "Бунёдкор" жамоаси астралиялик футболчиларга мағлуб бўлди.

Осиё чемпионлар лигаси доирасида Тошкентнинг "Жар" стадионида ўтказилган ўйин 1:2 ҳисобида "Аделаида Юнайтед" жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувда австралиялик Богард ва Голеклар "Бунёдкор" дарвозасини забт қилган бўлса, ўзбек футболчиси Мирзоев уларга битта тўп билан жавоб қайтарди.

"Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи, таниқли футболчи Миржалол Қосимов ўз жамоасининг мағлубиятини “Футбол бу трамвай эмас фақат бир чизиқ бўйлаб ўйнаб юрадиган...” деган жумла билан изоҳлади.

“Бунёдкор” ўзбек футболи тарихидаги нисбатан ёш жамоалардан бири бўлиб, унинг бевосита Гулнора Каримова томонидан қўллаб-қувватланиши, шунга қарамай омади юришмаётгани айтилади.
XS
SM
MD
LG