Линклар

АҚШ Республикачилар партиясидан ноябрда бўладиган президент сайловига ягона номзод танлаш учун Америка сиëсий лаҳжасида “Суперсешанба” деб юритиладиган кунда 10 та штатда дастлабки сайлов ўтказилмоқда.

Оҳайо, Жоржия, Массачусетс, Теннесси, Вермонт, Виржиния, Оклахома, Айдахо, Шимолий Дакота ва Аляскада ўтаëтган сайловолди пойгасининг олд маррасида Митт Ромни бормоқда. Митт Ромни бундан олдин тўртта штатда ғолиб бўлган эди.

Айни пайтда Пенсилваниянинг собиқ хокими, собиқ сенатор, ултраконсерватив ғоялар тарафдори Рик Санторум ўз рақибидан ўзишга чандон ҳаракат қилмоқда.

Намояндалар платасининг собиқ спикери Нют Гингрич ўзи туғилиб ўсган Жоржияда ғалаба қилишга умид қилмоқда.

Техаслик Рон Пол Аляска ва Шимолий Дакотада ғалаба қилишдан умидвор.

Айни пайтда Оҳайо штати Оқ уйга элтадиган асосий йўл дея кўрилади.

Айнан Оҳайо штатидаги праймеризда ғолиб бўлган республикачиларнинг пировардида президентликка сайланганига тарих гувох.

Республикачилар партияси делегатларинининг 1114 овозига ким соҳиб бўлиши “Суперсешанба” якунларига боғлиқ.

Республикачилар номзоди августда бўладиган қурултойда илгари сурилади.
XS
SM
MD
LG