Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:50

Колумбияда 11 нефтчи гаровдан озод қилинди


Колумбия миллий ҳалоскорлик армияси исëнчилари нефт ширкатининг 11 ходимини гаровдан озод қилишди.

Бу ходимлар исëнчилар тарафидан ўтган ҳафта ўғирлаб кетилиб, гаровга олинган эди.

Нефтчиларнинг қандай шароитда ва нима эвазига озод қилингани тафсилотлари айтилмаяпти.

Ўтган йили Колумбияда нефт ширкатининг 50 ходими ўғирлаб кетилган эди.

Колумбиядаги “миллий ҳалоскорлик армияси” каби сўл радикал гуруҳлар учун нефт ширкати ишчиларини ўғирлаб, гаров пули эвазига озод қилиш даромадли бизнесга айланган.
XS
SM
MD
LG