Линклар

"Коммерсантъ FM" радиоси Бош мухаррири Дмитрий Солопов Москва полицияси бошлиғи Владимир Колокольцевдан ўз мухбирини калтаклаган полициячиларни жазолашни талаб қилди.

Радио мухбири Ульяна Малашенко 5 март куни Москва марказида полициячилар тарафидан калтакланган эди.

Москвадаги митингларни ëритаëтган "Коммерсантъ FM" журналисти Малашенкони Москва полиция ходимлари резина тўқмоқ билан савалашган.

Сешанба куни Москванинг Пушкин майдонида ўтказилган мухолифат намойиши пайтида 20 киши ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Москва Ички ишлар бошқармаси маълумот тарқатди.

Кейинги икки кун ичида Пушкин майдонидаги аксилпутин намойишларида қатнашган 250 киши ҳибсга олинди.

Мухолифат Владимир Путиннинг сайловдаги ғалабасини тан олмаслигини билдириб, президентлик сайлови оммавий сохтагарчиликлар билан ўтганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG