Линклар

logo-print

Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳридаги гул дўконларидан бири 8 март – Хотин-қизлар байрами арафасида ғаройиб буюртма олди.

“Экспресс К” газетасининг ёзишича, байрам олдидан рафиқаси билан аразлашиб қолган қизилўрдалик киши унга, рус эстрадасининг примадоннаси Алла Пугачева қўшиғида куйланганидек, миллион алвон атиргул совға қилиб, хотинининг кўнглиги олмоқчи бўлган. Қиймати қарийб 3 миллион АҚШ долларини ташкил этиши тахмин қилинаётган бу “гулдаста” учун қизилўрдалик кўнгил овловчи эр пул ҳам тўлаб улгургани айтилмоқда.

- Биз гул учун Олмаотага буюртма бериб бўлдик. Гулларнинг ҳаммаси алвон рангли, бир хил узунликдаги сараланган ҳолланд атиргули бўлади, - дея иқтибос келтаради газета гул дўконининг эгаси сўзларидан.

Маълумотларга кўра, бу хил атиргуллар Қизилўрдага асосан Эквадор, Хитой ва Ўзбекистондан келар экан.

- Аммо бундай жиддий буюртма учун бизга Ҳолландиянинг ўзидан ҳақиқий атиргулларни олиб келадилар, - дея қўшимча қилади қизилўрдалик гулфуруш аёл.

Бундай буюртмани биринчи марта олаётганини айтган гул сотувчисига кўра, қизилўрдалик ғаройиб харидорга атиргуллар чакана савдода сотиладиган баҳодан анча арзон нархда етказиб берилади.

Шу кунда Қизилўрдада бир дона атиргул 500 тангадан 1000 тангагача (3,5-7 АҚШ долларидан – таҳр.) сотилмоқда. 7-8-9 март кунлари эса атиргул баҳоси 2000 тангагача чиқиб кетиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда, аввалги йилларда Аёллар байрами арафасида Қозоғистоннинг катта шаҳарларида гул нархи 3-4 баробар кўтарилиб кетганди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG