Линклар

logo-print
АҚШдаги Республикачилар партиясининг 2012 йилги президентлик сайловига ўз номзодини танлаш жараëнида белгиловчи бўлган “суперсешанба”да Митт Ромни 10 штатнинг бештасида ғалаб қозонди. Аммо бу унинг республикачилар номзодлигини узил-кесил қўлга киритиши учун ҳозирча етарли эмас.

Сешанба куни АҚШнинг 10 штатида ўтказилган Республикачилар партияси вакилларининг дастлабки сайловларида Митт Ромни муҳим саналган Оҳаë штати¸ шунингдек ўзи губернаторлик қилган Массачусетс штати¸ Вермонт¸ Виржиния ва Айдаҳода ғолиб чиқди ва умум овоз берувчиларнинг 38 фоиз овозини қозонди.

Унинг асосий рақиби Рик Санторум Оклаҳома¸ Теннесси ва Шимолий Дакота штатларида ғалаба қозониб¸ республикачи сайловчиларнинг 37 фоиз овозини олди.
“Суперсешанба”ни учинчиликда тугатган Нют Гингрич ҳам республикачилар ўртасидаги беллашувда қатнашиш имконини сақлаб қолди.

Ноябр ойига белгиланган президентлик сайловларида иқтидордаги демократ президент Барак Обамага Республикачилар партиясидан асосий рақиб ким бўлиши партиянинг август ойига белгиланган қурултойида узил-кесил ҳал бўлади.
XS
SM
MD
LG