Линклар

БМТ нинг Инсонпарварлик ëрдамлари бўйича мутасаддиси Валери Амос бугун Сурия пойтахтида Башар ал-Ассад ҳукуматини армия ва мухолифатчилар ўртасидаги қуролли тўқнашув домига тортилган шаҳарлар аҳолисига халқаро ëрдам етказишга рухсат беришга кўндирмоқчи.

Жума кунга қадар Дамашқ расмийлари билан сўзлашувлар ўтказадиган Амос хоним зиддиятга тортилган барча томонни инсонпарварлик ëрдами кўрсатувчиларнинг жанг бўлаëтган ҳудудларга тўсиқсиз кириши ва бу ердан яраланганларни олиб чиқиб¸ аҳолига муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини еткизишига рухсат беришга чақирди.

Ҳозирча Дамашқ режими ўзига қарши қуролли исëн бошлаганларни ҳарбий куч воситасида йўқ қилиш ниятидан қайтиш режасидан йироқлигини кўрсатмоқда.

Қарийб бир йилдан бери давом этаëтган мазкур можаро оқибатида ҳозирга қадар БМТ ҳисоб-китобича¸ камида 7500 нафар суриялик нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG