Линклар

Пойтахт ҳокимияти Россия мухолифатининг Москвадаги Арбат майдонида 50 минг кишилик намойиш ўтказишига рухсат берди.

Мазкур акция ташкилотчиларидан бири¸ «Левый фронт» ҳаракати етакчиси Сергей Удальцовнинг айтишича¸ шаҳар расмийлари агар намойишга келувчилар пиëдалар йўлагига сиғмай қолса¸ Янги Арбатдаги транспорт қатновини тўхтатиб қўйишга ҳам ҳозир эканликларини билдирган.

Удальцовга кўра¸ 10 март кунги намойиш сценарийси ва унда сўзга чиқувчилар рўйхати ташкилий қўмитанинг эртанги мажлисида ҳал этилади.

Бу намойишда ҳам “Ҳалол сайловлар учун” шиори остида ўтказилган аввалги намойишларда янграган лозунгларнинг такрорланиши кутилмоқда.

Россия мухолифати 4 декабр кунги Давлат Думаси¸ эндиликда эса¸ 4 март кунги президентлик сайловларининг Владимир Путинни яна президентликка қайтариш сценарийсига мосланиб¸ сохталаштирганини таъкидламоқда ва бу сайлов натижалари бекор этилиши талаби билан кенг кўламли норозилик намойишлари ўтказиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG