Линклар

Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий бугун уч кунлик сафар билан Тожикистонга келди.

Хабарларга кўра¸ Солиҳийнинг Душанбе расмийлари билан музокаралари марказига Тожикистон иқтисодига Эрон сармоясини ëтқизиш масаласи қўйилган.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Давлат Назриевнинг айтишича¸ Солиҳийнинг тожик ҳамкасби Ҳамрохон Зарифий ва президент Имомали Раҳмон билан учрашувларида Тожикистондаги йирик лойиҳалар¸ хусусан Сангтўда-2 ГЭСи қурилишидаги Эрон иштироки масаласи муҳокама қилинади.

Айни пайтда¸ Душанбе учрашувларида Эроннинг халқаро майдонда эътирозга сабаб бўлаëтган ядровий дастури ҳам тилга олиниши мумкинлигини билдирган Назриев¸ Тожикистон ҳар бир давлат тинч мақсадларда ядровий қувватдан фойдаланишга ҳақли, деган ëндашувда қатъий эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG