Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:41

Ҳукмдор одамларни қўрқоқ қилиб қўйган


Самарқанднинг Иштихонидан "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган Жаббор бобо фарғоналик тингловчимизнинг "журъатсиз бўлиб кетдик", дея ҳамюртларини ёзғирганига шундай жавоб берди.

“Бош кўтаришга арзирли эркак тополмаяпман”

дейди Россияда тўрт йилдан бери ҳаммоллик қилиб юрган 25 ёшли фарғоналик йигит.

- Мен битта ўзим эплай олмаганим учун сизларнинг ëрдамингларда чиқаман, деб сизларга телефон қилган жойим эди.

Озодлик: Нимага ҳаракат қилдингизу нимани эплолмадингиз?

- Битта ўзим нимани эплай оламан у ëқда? Одамларга айтсам, ярим соатга қўймай олиб кетишади.

Озодлик: Нимани хоҳлайсиз ўзи?

- Ўзбекистон мусулмон давлат-ку, тўғрими? Ҳаммамиз кўтарилиб чиқсак, дейман. Ўзбекистоннинг эркакман деб юрган эркакларига гапираман мен. Унақа аëлларига ëки ëшларига эмас. 25 дан 30-40қа кирган эркакларга гапираман. Ўша эркаклари эркак эмас. Эшитса, яна қайтариб эшитиб олишсин ўшалар.

Озодлик: Сиз ҳам ўшаларнинг қаторига кирасизми?

- Ўшалар қаторига ....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



“Солиқчилар дастидан дод”

- дейди Фарғона вилоятининг Бувайда туманида тадбиркорлик қилаётган тингловчи.

- Хусусий тадбиркорман. Кийим-кечак дўконим бор.

Озодлик: "Эркин микрофон"га айтадиган гапингиз нима?

- Менинг қаторимда 10-15та дўкон бор. Мен солиғини ўз вақтида тўлайман. Инкасса қиламан ҳар куни. Шундаям солиқчилар келиб, “бу ëққа, у ëққа”, дейди. Нимага менинг ëнимдаги дўконга келмайди солиқчилар?

Озодлик: Нима деяпти улар?

- Пул топширасан, дейди. Хўп, топшираман, дейман. Бирорта дўконга келиб унақа демайдию.

Озодлик: Уни энди сиз билсангиз керак. Нимага?

- Энди эшитаяпман. Биттасининг тоғаси бор экан, биттасининг холаси бор экан. Менинг ҳеч кимим йўқ-да.

Озодлик: Неча йилдан бери савдо билан шуғулланасиз?

- Тўртинчи йил. Ҳар йили шунақа бўлаяпти. Мен энди қаерга нима қиламан. Ҳайрон бўлиб қолдим-да. Ëки бекитиб фаолиятни тўхтатаймикан? Туман солиқ инспекцияси қаерга қараяпти? Хўжайинлар қаëққа қарайди? Текширса бўладию уларни. Мен ҳам тоға ëки хола топишим керак шекилли-да.

Озодлик: Топишнинг иложи борми?

- Иложи йўқ-да.

“Ҳамма одамлар қўрқоқ бўлиб қолган”

дейди Озодликнинг “Ўзбек Сталинизмдан қутула оладими?” эшиттиришига муносабат билдирар экан иштихонлик Жаббор бобо.

- Бизларнинг ўзбекларда сиëсий онг йўқ-да. Буни кўпроқ эшиттирсангизлар.

Озодлик: Нима учун бундай деяпсиз? Одамларнинг сиëсий онги пастми?

- Онги паст, қўрқоқ. Асрлар давомида хонлар, беклар билан келган.

Озодлик: Мана ҳозир мустақил бўлди. Нима учун одамлар ҳозир ҳам қўрқади?

- Ҳукмдорлар қўрқоқ қилиб қўйган-да. Қўрқитиш усулини ўрганиб олган асрлар давомида.

Озодлик: Қўрқоқлиги нимадан иборат?

- Ҳамма нарсада кўрамиз қўрқоқликни. Шоирларимиз ҳам, сиëсатчиларимиз ҳам ҳозир қўрқади. Даже иқтисодчиларимиз қўрқади. Ҳукмдорлар хоҳлаганча пул чиқариб ëтибди "даромадимиз шунча" деб. Инфляцияга учраб ëтибди ҳамма ëқ. Халқ қийналаяпти. "Конституцион тузумга қарши" деб, халқни қўрқитиб қўйган-да. Конституцияни ўзига мослаштириб олган. Мухолифат йўқ. Кўчага чиқсанг, ўлдираман, дейди. Кўчага чиқиш йўқ. Пикет қилиш бор фақат конституциямизни. Бир ëки тўрт-беш киши.

Озодлик: Ўшани пикет қила оласизларми?

- Пикет қилган билан фойдаси йўқ-да. Ҳеч ким қулоқ солмайди, дейди Жаббор бобо.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG