Линклар

FBI ўз собиқ агенти учун 1 миллион доллар мукофот ваъда қилди


Роберт Левинсон.

Роберт Левинсон.

АҚШ Федерал тергов бюроси ўз собиқ агенти Роберт Левинсоннинг қаерда эканига оид ахборот ва унинг эсон-омон уйига қайтарилишига ëрдам учун 1 миллион доллар мукофот пули ваъда қилди.

Роберт Левинсон бундан беш йил муқаддам Эроннинг Киш оролларида бедарак йўқолган эди.

Бу ҳақда махсус баëнот эълон қилган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Левинсонни ватанга қайтариш Вашингтон учун устивор вазифа эканини таъкидлади ва Эрон ҳукуматини ëрдам бериш ҳақидаги ваъдаси устидан чиқишга чақирди.

Давлат котиби эълон қилган баëнотда вашингтондагилар Левинсоннинг жануб-ғарбий Осиëда тутқунликда сақланаëтганига ишониши таъкидланилган.

Ўтган йили Левинсонни ушлаб турган гуруҳлар унинг ўз тутқунликдаги ҳаëти тасвирланиб¸ ëрдам сўрагани акс этган видеотасвирни унинг АҚШдаги оиласига йўллаган эди.

АҚШ Федерал тергов бюросидан истеъфога чиққан Левинсон хусусий терговчи сифатида 2007 йил март ойида Эронга сафар қилган ва оиласининг айтишича¸ сигарет контрабандаси юзасидан ўтказаëтган текшируви боис у Киш оролига борган.
XS
SM
MD
LG