Линклар

logo-print
Путин режимига қарши бирлашган ижодкор зиëлилардан тузилган Россия Сайловчилар лигаси якшанба куни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларини” фуқаровий жамияти устидан ҳақорат ” дея баҳолади.

“Бу сиëсий тадбир оммавий сохтагарчиликлар билан ўтгани боис¸ уни сайлов деб тан олишнинг имкони йўқ”¸ дейилади бугун Лига томонидан эълон қилинган баëнотда жумладан.

Россия Марказий сайлов комиссиясининг расмий хулосасига кўра¸ 4 март кунги сайловларда иқтидордаги Бош вазир Владимир Путин 64 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.

Аммо мустақил ва мухолиф кузатувчилар сайлов ва ундан олдинги жараëнларнинг Путинни президентликка қайтариш мақсадига бўйсундирилгани ва унда ҳақиқий рақобат бўлмаганини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG